Nokia C1 02 - Кириш кодлари

background image

Кириш кодлари
Хавфсизлик кодлари қурилмангизни рухсатсиз ишлатишдан ҳимоялашга ёрдам

беради. Олдиндан ўрнатилган код 12345. Сиз код яратишингиз ва

ўзгартиришингиз мумкин ва қурилма код сўрашини созлашингиз мумкин. Код

калитини қурилмангиздан яширин ва алоҳида хавфсиз жойда сақланг. Агар кодни

унутиб қўйсангиз ва телефонингиз қулф ҳолатда қолса, бу ҳолда телефонингизга

хизмат кўрсатиш талаб қилинади. Қўшимча ҳаражатлар келиб чиқиши мумкин ва

қурилмангиздаги ҳамма шахсий маълумотлар ўчирилиши мумкин. Қўшимча

маълумот учун Nokia Care бўлимига ёки қурилма дилерига мурожаат қилинг.

SIM карта билан таъминланган PIN коди картадан рухсатсиз фойдаланишдан

ҳимоя қилади. Баъзи бир SIM карталар билан таъминланган PIN2 коди маълум

бир хизматларга киришга талаб қилинади. Агар PIN ёки PIN2 кодини кетма-кет уч

марта нотўғри киритсангиз, PUK ёки PUK2 коди сўралади. Агар сизда шу кодлар

бўлмаса, хизмат кўрсатиш провайдерингизга мурожаат қилинг.
PIN модули SIM - картангиздаги хавфсизлик модул маълумотига кириш учун

талаб қилинади. PIN имзолаш рақамли имзолаш учун талаб қилиниши мумкин.

Қўнғироқни чеклаш хизматидан фойдаланиш пайтида чеклаш коди талаб

қилинади.
Қурилмангизни қайси усулда кириш кодлари ва хавфсизлик созламаларини

ишлатишини созлаш учун

Меню

>

Созламалар

>

Хавфсизлик

-ни танланг.